Жорий йилнинг 20 июн санасида ҚўқонДПИ академик лицейи битирувчиларига диплом топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди 2023/2024 ўқув йилида академик лицейни 118 нафар ўқувчи битирмоқда. Улардан 2 нафари олтин медал 17 нафари имтиёзли диплом билан тамомлади Лицей битирувчиларига бағишланган тантанали тадбирда ҚДПИ ўқув ишлари бўйича проректори Н.М.Бабаева иштирок этди. Ўқувчилардан энг фаоллари ва уларнинг устозларига ташаккурномалар топширилди Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан устозларга миннадорчилик билдирилди